Профессионал боксчимиз 27 январ куни дебют жангини ўтказади

1673

Профессионал боксчимиз 27 январ куни дебют жангини ўтказади

Жорий йилнинг 27 январ  куни ўзбекистонлик Ренат Раҳимов профессионал рингдаги илк жангини ўтказади.

Жанг Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Haldun Alagas Sports” спорт комплексида ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур жангда Ренат Раҳимов профессионал боксга қадам қўяётган туркиялик Реза Омидали билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, ўша куни яна бир профессионал боксчимиз Машҳурбек Қамбаров (3-0-0) ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда, бироқ ҳозирча унинг рақиби номаълум бўлиб турибди.

Ўхшаш хабарлар