9026

Футболчиларнинг яхши натижаларга эришишида улар учун яратилган шароитларнинг ҳам ўрни бўлакча. Клубларнинг автобуслари ҳам шулар жумласидан.

Қуйида айрим ўзбек ва хориж клублари қандай автобуслардан фойдалнишларини суратлар мисолида келтирамиз.

Қайта тикланган “Сурхон” клуби Хитойнинг “ANIKAI” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган автобуслардан фойдаланади

Бухоро" жамоаси шу вақтга қадар анча эски моделдаги "Меrcедеs" русумли автобусдан фойдаланар эди. Аммо бу йилдан жамоа базаси ҳудудига янги, замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган "МАN" русумли автобус олиб келинган.

2017 йилда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ҳам янги автобусга эга бўлди.

“Ливерпуль” эса 2017 йилда тақдим этилган Испаниянинг  “Irizar” автоконсерни тақдим этган авотбуслардан фойдаланади. Жамоа футболчилари 31 январда ушбу автобусда илк бор ҳаракатланиб,   Лондонга ташриф буюришган ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган.

Орадан бир кун ўтиб эса “Манчестер Сити” футболчилари ҳам ўзларининг янги автобусларида Лондонга ташриф буюришган ва "Вест Хэм" устидан  қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтишган.

Бу эса “Саутгемптон”нинг автобуси

“Реал” эса ҳозирда фойдаланаётган автобусига 2016 йилда эга бўлган. Маҳаллий “Irizar” компанияси “Реал” учун замонавий моделдаги i8 автобусини тақдим этган.

 

Бу эса Каталониянинг “Барселона” клуби автобуси. Унинг ташқи томонига клуб мадҳиясидан парча ёзилганлиги “Барса” мухлислари аллақачон пайқаган бўлсалар керак

“Боруссия Дортмунд” клубининг автобуси эса ЕЧЛ доирасида “Монако”га қарши кечадиган баҳс олдидан жуда кўп тилга олинган эди.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Sports.uz 2018