1700

Россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов енгил вазн тоифасида UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорга ижтимоий тармоқлар орқали навбатдаги ҳазилини йўллади.

Хабиб ўзининг твиттер саҳифасида жойлаган суратида ирландиялик спортчи гўёки у билан Россияда учрашишга қўрққан ва пасспортини йўқотганлиги тасвирланган.

Эслатиб ўтамиз, Эдсон Барбоза билан бўлган жангдан сўнг Нурмагомедов Конор Макгрегор ва Тони Фергюссон билан урушишга тайёр эканлигини маълум қилган эди. У шунингдек, бу икки спортчи билан бир кунда жанг қилишга ҳам тайёрлигини қўшимча қилган.

Sports.uz 2018