Нурмагомедов баҳорда UFC камари учун рингга чиқиши мумкин

501

Нурмагомедов баҳорда UFC камари учун рингга чиқиши мумкин

Россиялик аралаш жанг санъатлари устаси Хабиб Нурмагомедов бразилиялик Эдсон Барбозага қарши жангда ғалаба қозонадиган бўлса, навбатдаги тўқнашувда енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони америкалик Тони Фергюсон билан куч синашишига ваъда берди.

Бу (Барбозага қарши жанг) даъвогарлик жанги. UFCдагилар менга бу жанги ютсанг, март ёки апрелда Тони Фергюсон билан камар учун рингга чиқишимни айтишди, – дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради ТАСС нашри.

Нурмагомедов – Барбоза қарама-қаршилиги 30 декабр куни Лас-Вегасда (Невада штати, АҚШ) бўлиб ўтади.