550

Донецкнинг “Шахтёр” клуби ярим ҳимоячиси Фред Родригес яна бир инглиз грандининг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Daily Record’нинг хабар беришича 24 ёшли бразилиялик футболчини “Манчестер Юнайтед” ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ “Манчестер Сити” Фред учун “кончилар”га 50 млн евро таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган эди.

Жозе Моуринью Фредни мавсум якунида шартномаси якунланадиган Майкл Кэррик, Маруан Феллайни ва Андер Эррера каби футболчиларнинг ўрнида кўрмоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошса португалиялик мутахассис Поль Погбадан кўпроқ ҳужум чизиғида фойдаланишни режалаштирмоқда.

Sports.uz 2018