МЮ Де Хеанинг маошини оширмоқчи

172

МЮ Де Хеанинг маошини оширмоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Давид Де Хеани ўз сафида қолдирмоқчи. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манчестерликлар Де Хеанинг маошини оширмоқчилар. Испаниялик посбон ҳозирда ҳафтасига  210 минг фунт маош олади. Хабарда айтилишича, Де Хеага ҳафтасига 300 минг фунт бўлган шартнома таклиф қилинмоқда.

Агарда, шундай бўлган тақдирда, испаниялик киппер Поль Погба билан биргаликда жамоада энг кўп маош оладиган футболчилардан бирига айланади.

Маълумот учун, Де Хеа бу мавсум АПЛда 22 баҳсда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 16 та тўп олиб чиқди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.