Моуриньо кимни ижарага бермоқчи?

549

Моуриньо кимни ижарага бермоқчи?

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоячи Аксель Туанзебени ижарага беришни ўйламоқда. Бироқ бу борада якуний қарор кейинроқ чиқарилишини ҳам қўшимча қилди.

“Туанзебе – жуда яхши футболчи. Шунчаки, унда бу ерда ўйнаш учун имконият кам. Биз уни ижарага бермоқчимиз. Бироқ жамоамда жароҳатланганлар кўп. Масалан Эрик Байи шулар жумласидан. Биз бошқа жароҳатлардан ҳам суғурталанмаганмиз. Шу боис, бу борада якуний қарорни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар қабул қиламиз”, – деб айтиб ўтди Моуриньо.

Маълумот учун, 20 ёшли футболчи бу мавсум МЮнинг 3 та баҳсида асосий таркибда тушди.