Макгрегор: Бу сайёрада мени мағлуб қила оладиган топилмайди

1257

 Макгрегор: Бу сайёрада мени мағлуб қила оладиган топилмайди

Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор ҳар бир рақибнинг кучсиз томони бўлишини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, UFC чемпионини ҳеч ким енга олмас экан.

Ҳақиқий жанглар умуман бошқача бўлади. Ҳар бир рақибимнинг ожиз томони бор. Улар мени ҳақиқий жангда енга олмайди. Бу сайёрада бундай спортчининг ўзи йўқ. Ишонинг, мен шунчаки жангчи эмасман. Мен ўта кучлиман, – деб ёзади Макгрегор ўзининг Инстаграм саҳифасида.