“Ливерпул”га янги дарвозабон керак эмас

149

“Ливерпул”га янги дарвозабон керак эмас

Англиянинг “Ливерпуль” клуби қишки трансфер бозори вақтида янги дарвозабон сотиб олмоқчи эмас. Бу ҳақда Liverpool Echo хабар бермоқда.

Илгарироқ, “қизилллар” “Рома” дарвозабони Алиссонни ўз сафига қўшиб олишга яқинлиги борасида инглиз ОАВда хабарлар тарқалган эди.

Бироқ Юрген Клопп Филиппе Коутиньонинг “Барселона”га трансферидан тушган маблағни қишда сарфламоқчи эмаслиги айтилмоқда.

Хабарда айтилишича, германиялик мутахассис мавсум сўнггига қадар Симон Минолье ва Лорис Кариусларга ишонч билдирмоқчи.