Кевин де Брeйне "Манчестер Сити" билан янги шартнома бўйича келишиб олди

222

Кевин де Брeйне

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брeйне фаолиятини узоқ йиллар “шаҳарликлар” сафида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, яқик вақтларда бельгиялик футболчи “Манчестер Сити” билан шартномасини узайтиради. 26 ёшлик ўйинчи янги шартнома бўйича Хосеп Гвардиола қўл остида ҳафтасига 260 минг фунт ёки йилига 13,5 миллион фунт ишлаб топади.

Маълумот ўрнида, Кевин де Брeйненинг айни пайтдаши маоши ҳафтасига 115 минг фунт, йилига эса 6 миллион фунтни ташкил қилади.  

Ўхшаш хабарлар