Камила Жоржини чорак финалда ким кутмоқда

108

Камила Жоржини чорак финалда ким кутмоқда

Австралияда ўтаётган «WTA Sydney International – 2018» мусобақаси кундан-кунга қизғин паллага кирмоқда.

Мазкур мусобақанинг чорак финали учун ўтган баҳсда чехиялик Петра Квитова ҳамда италиялик Камила Жоржи ўзаро рақобатлашди. Камиланинг ғалабага бўлган интилиши ва тўғри танланган ўйин услуби тажрибали Петрани 7:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учрашида сабабчи бўлди.

Энди Камила Жоржи чорак финалда яна бир махоратли теннисчи польшалик Агнешка Радваньскага қарши кортга чиқада.

 Sports.uz