"Интер" барибир "Барселона" футболчисини қўлга киритмоқчи

294

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара Италия А Сериясига кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Италиялик машҳур журналист Жанлука ди Марцио тарқатган хабарга қараганда Миланнинг “Интер” клуби 24 ёшли бразилиялик футболчининг ижараси борасида “Барселона” билан келишувга эришган.

Маълумотларга кўра “нерадзуррилар” Рафиньяни кейинчалик 35 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олишлари мумкин.