Головкин ва Альварес реванш жанг борасида келишувга эришди

870

Головкин ва Альварес реванш жанг борасида келишувга эришди

Ўрта вазн тоифасининг WBC, WBA, IBF чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкин ва собиқ чемпион Сауль Альварес реванш жанги борасида келишувга эришди. Бу ҳақда WBCнинг твиттердаги расмий саҳифаси эълон қилган.

Унга кўра, реванш жанг 2018 йил 5 май куни бўлиб ўтади. Ҳозирча учрашув жойи ноаниқлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Альварес ўртасидаги биринчи жанг 2017 йил 16 сентябрь куни ташкил қилинган эди. Ўшанда боксчилар ўзаро дурангга имзо чекишган. Шундан сўнг боксчилар реванш жанг ўтказиш учун музокаралар олиб бормоқда.

Мазкур қарама-қаршилик ғолиби WBO версия бўйича жаҳон чемпиони Билли Жо Сондерс учрашади ва ўрта вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.