462

Скелетон бўйича Германияда ўтказилган жаҳон кубогида эркаклар ўртасида Жанубий Корея шарафини ҳимоя қилган Юн Сунбин маррага 1 дақиқа 54.28 сонияда етиб келди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Россиялик Александр Третьяков ғолибдан 0.39 сонияга ортда қолган бўлса, мезбон спортчисиз Кристофер Гротер маррага 0.76 сония кечроқ келди.

Хотин-қизлар баҳсида германиялик Жаклин Леллинг, Тина Херманн ва Анна Фернстадт шоҳсупага кўтарилди.

Sports.uz

Sports.uz 2018