487

Испаниялик теннисчи Гарбин Мугуруса «WTA Sydney International – 2018» турнирининг чорак финалида ўйнамайди.

Аввал хабар берганимиздек, Гарбин Мугуруса  голландиялик Кики Бертенсни иккинчи даврада мағлубиятга учратиб, чорак финалда мезбон теннисчи Дария Гавриловага қарши баҳс олиб бориши керак эди.

Бироқ Гарбин иккинчи даврадаги учрашувдан сўнг, сондаги мушаклар оғриғидан шикоят қилган ва шифокорлар унга жароҳат олганини айтиб ўтган. Шу сабабли Гарбин мусобақадаги иштирокини тўхтатган.

Sports.uz

Sports.uz 2018