Гарбин Мугуруса ҳам чорак финалда

99

Гарбин Мугуруса ҳам чорак финалда

«WTA Sydney International – 2018» турнирининг иккинчи даврасида Гарбин Мугуруса голландиялик Кики Бертенсга қарши кортга чиқди.

Дунё рейтингида учинчи поғонада бораётган Гарбин учрашувни бошланиши билан ўзининг аниқ тўп узатмалари орқали қатор геймларни ютиб олди ва илк сетни 6:3 ҳисобида якунлади. Иккинчи сетда Кики ҳам ўйин уcлубини ўзгартириб, испаниялик теннисчига жиддий қаршилик кўрсатган бўлса-да, Мугуруса ўйин тақдирини тай-брекда ўз фойдасига ҳал қилди.

Гарбин Мугуруса ва Кики Бертенс ўртасидаги ўзаро ўйинлардаги ҳисоб 1:3 бўлиб турибди.

Sports.uz