503

Соврин жамғармаси 733.900 АҚШ доллари бўлган “WTA Apia International Sydney – 2018” турнирида австралиялик Эшли Барти финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эшли Барти ярим финалда ҳамюрти Дарья Гаврилова билан баҳслашди. Уч сет давом этган учрашувда Эшли рақибини 3:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўзаро ўйинларда ҳам 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Энди Эшли Барти турнирнинг ҳал қилувчи финал баҳсида италиялик Камила Жоржи ва германиялик Анжелик Кербер учрашувида ғалаба қозонган теннисчи билан ўйнайди.

Sports.uz

Sports.uz 2018