Енгилмас Уайлдер март ойида чемпионлик камарини ҳимоя қилади

380

Енгилмас Уайлдер март ойида чемпионлик камарини ҳимоя қилади

Бутун жаҳон бокс уюшмаси (WBC) чемпионлик камари соҳиби америкалик Деонтей Уайлдер ўзининг навбатдаги жангини кубилик Луис Ортисга қарши 3 март куни ўтказади. Жанг Нью-Йоркда ташкил қилинади, дея хабар беради Worldboxingnews портали.

“Barclays Center” аренасида ўтадиган ушбу жанг 32 ёшли Уайлдер учун саккизинчи ҳимоя жанги бўлади. Чипталар 16 январдан сотувга чиқарилади.

Ўтган йил 29 сентябр куни Ортис Уайлдер билан жанг олдидан допинг-назоратидан ўта олмаган. Кейинроқ унинг жанги бекор қилинди. Уайлдер эса 4 ноябр куни WBC собиқ чемпиони канадалик Бермейн Стиверн куч синашиб, биринчи раунддаёқ нокаутга эришди.

Уайлдер 2008 йилги Олимпиада чемпиони ҳисобланади. У профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келмоқда – 39 ғалаба (38 нокаут). Ортис ҳисобида 28 ғалаба (24 нокаут) мавжуд.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.