Чемпион Жошуа 31 март кунги жангига рақиб топди

529

Чемпион Жошуа 31 март кунги жангига рақиб топди

Супер оғир вазн тоифасининг WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа ўзининг навбатдаги жангини Жозеф Паркерга қарши ўтказади. AFP нашри тарқатган хабарга кўра, боксчилар 31 март куни Кардиффда учрашишга келишиб олишган.

Фақатгина томонлар энди муҳокама қилинган шартларни расмийлаштиришса бўлди. Унга кўра, Паркер бу жангда 10 миллион евро ва яна кассаларда сотилган чипталарнинг 30-35% ини олса, қолгани Жошуа тегади.