"Челси" асосий ҳимоячисидан айрилди

673

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Гари Кэйхилл кеча бўлиб ўтган "Лестер"га (0:0) қарши баҳсда жароҳат олди.

Аниқроғи, 32 ёшли футболчи учрашувнинг биринчи бўлимида рақиб жамоа ҳужумчиси Жейми Варди билан тўқнашиб кетди ва майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этди. Унинг ўрнига эса 33-дақиқада Андреас Кристенсен туширилди.

Ҳозирча Кэйхилнинг жароҳати ҳақида аниқ маълумотлар маълум эмас.