Буффон 2020 йилги Европа чемпионатида иштирок этиши мумкин

252

Буффон 2020 йилги Европа чемпионатида иштирок этиши мумкин

Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон 2017/18 мавсум якунида фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда. Бироқ яна терма жамоага қайтиши ҳам мумкин.

39 ёшли дарвозабон 2020 йилда Европа чемпионатида ўйнамоқчи эканлигини инкор этаётгани йўқ. Гарчи бу мусобақадан олдин фаолиятини якунласада, яна термага қайтиши мумкин.

Швециядан учралган мағлубиятдан сўнг мен қўллаб-қувватлаш кераклигини ҳисо қилдим. Одамлар бутун фаолиятим давомида ҳеч қачон ниқоб тақмаганимни тушинишади. ЕЧ-2020? Мен яшаяпман. Шундай экан, ҳеч нарсани инкор этмайман, – дея Буффоннинг сўзларини келтиради Gazzetta dello Sport нашри.

Аввалроқ Буффон “Ювентус” ЕЧЛда зафар қучадиган бўлса, фаолиятини якунламаслигини маълум қилган эди. Ўшанда туринликлар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашади ва Буффон турнирда иштирок этмоқчи.