Берлускони: Ортиқ "Милан"нинг ўйинларини томоша қилмайман

463

Берлускони: Ортиқ

Италиянинг “Милан” клуби собиқ хўжайини Сильвио Берлускони нима учун “россонерилар”нинг ўйинларини кўришдан чарчаганлигини айтди.

“Ортиқ уларнинг ўйинларини томоша қилмайман, чунки, ҳозирги “Милан”нинг ўйин услуби менинг футбол тамойилларимдан тубдан фарқ қилади. Мен уларнинг тарихдаги энг муваффақиятли президенти бўлганман. Шуни айтишим лозимки, “Милан” менинг маслахатларимга қулоқ солмади”, - дейди Берлускони.

Маълумот учун, Берлускони 1986 йилдан 2016 йилга қадар “Милан”га хўжайинлик қилди. Бу давр мобайнида “россонерилар” 8 марта Италия чемпиони, 1 марта Италия кубоги, 7 марта мамлакат Суперкубоги соҳиби, 5 марта Чемпионлар лигаси ғолиби, 5 марта УЕФА Суперкубоги соҳиби, 2 марта қитъалараро кубок ва бир марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритишган.