Барклининг "Челси"да қачон дебют қилиши маълум бўлди

192

Барклининг

Яқиндагина “Эвертон”дан “Челси”га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Росс Баркли янги жамоасида қачон дебют қилиши маълум бўлди.

Лондонликлар бош мураббийи Антонио Контенинг сўзларига кўра Баркли бугун бўлиб ўтадиган “Лестер”га қарши баҳсга 100% тайёр эмас ва шу боис у бугунги баҳсни ўтказиб юборади.

Бироқ, у 17 январь куни Англия кубоги доирасида “Норвич”га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.