Анастасия Кузминага гап йўқ

155

Анастасия Кузминага гап йўқ

Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги тўртинчи босқичи старт олди.

Мусобақанинг дастлабки кунида аёллар ўртасида биатлоннинг спринт йўналишидаги пойгалар ўтказилди. 7.5 км масофага ўтган пойгада словакиялик Анастасия Кузмина барча рақибларини ортда қолдириб, марра чизиғига 22 дақиқа 23,7 сонияда етиб келди.

Финляндия шарафини узоқ йиллардан бери муносиб ҳимоя қилиб келаётган Кайса Мякяряйнен Анастасиядан 35,4 сонияга ортда қолиб, иккинчи поғонани эналлади. Чехиялик Вероника Виткова эса пойгани учинчи бўлиб якунлади.

Sports.uz

 

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.