Агнешка Радваньска ҳеч кимни аяб ўтирмаяпти

116

Агнешка Радваньска ҳеч кимни аяб ўтирмаяпти

Австралиянинг Сидней шаҳрида Хотин-қизлар уюшмаси WTA томонидан ўтказилаётган турнирда польшалик Агнешка Радваньска чорак финалга чиқди.

 «WTA Sydney International – 2018» турнирининг иккинчи даврасида Агнешка америкалик Кэтрин Беллис билан баҳслашди. Мазкур учрашувнинг биринчи сети тай-брекда якунланган бўлса, иккинчи сетда польшалик теннисчи рақибига бирорта ҳам геймни бой бергани йўқ.

Агнешка Радваньска мусобақанинг чорак финалида чехиялик Петра Квитова, ёки италиялик Камила Жоржига қарши ўйин ўтказади.

Sports.uz