Зиданга бу сафар Роналдунинг хизматлари керак эмас

1049

Зиданга бу сафар Роналдунинг хизматлари керак эмас

Мадриднинг “Реал” клуби устози Зинедин Зидан ҳудди 2017 йилда бўлгани каби бу йил ҳам январь ойида жамоанинг асосий таркибида бир қатор ротацияларни амалга оширмоқчи кўринади.

Берилган маълумотларга қараганда франциялик мутахассис 18 январь куни Испания кубоги доирасида бўлиб ўтадиган “Леганес”га қарши баҳсда жамоа етакчиси Криштиану Роналдунинг хизматларидан воз кечишга қарор қилган. Агар, “Реал” сафарда ўзи учун керакли натижани қайд этса, португалиялик футболчига жавоб баҳсида ҳам дам олиш имконияти тақдим этилиши мумкин.