Зидан: Неймарнинг "Реал"га трансфери? Ким билади...

608

Зидан: Неймарнинг

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг “қироллик клуби”га ўтиши мумкинлигини истеъсно этмади.

“Неймар – жуда яхши футболчи, бу рост. Аммо, менинг жамоамда ҳам зўр футболчилар бор ва айни дамда бор эътиборим уларда. Келажакка келсак, ким билади...”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” ёзда Неймарни ПСЖдан сотиб олишга ҳаракат қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидлаш лозимки, бразилиялик футболчининг парижликлар билан имзолаган амалдаги шартномасида унинг товон пули 222 млн евро эмаслиги айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.