"Ювентус" тарихда илк бор ЕЧЛни мағлубият билан бошлади

13 сентябрь, 09:00 284

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига старт берилди. Шу куни Туриннинг “Ювентус” клуби сафарда “Барселона” меҳмони бўлди.

Эътиборлиси, Каталония супер клубидан жавобсиз 3та тўп қабул қилиб олган “кекса синьора” ўз тарихида илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичининг мағлубият билан бошлади.

“Ювентус” мусобақага Чемпионлар лигаси маъқоми берилганидан бошлаб 18та мавсумда иштирок этган, лекин бирор марта ҳам мусобақани мағлубият билан бошламаган эди.