Ёш теннисчимиз Миср кортларида курашга киришди

12 сентябрь, 23:37 78

Ёш теннисчимиз Миср кортларида курашга киришди

Ўзбекистонлик теннисчи Сергей Фомин Мисрнинг Каир шаҳрида бўлиб ўтаётган "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини бошлади. Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда ҳамюртимиз бугун жуфтлик баҳсларида курашга киришди.

Мисрлик Омар Элкади билан дуэт ҳосил қилган ёш теннисчимизга илк даврада Фабрицио Орнаго(Италия)/Фернандо Ромболи(Бразилия) дуэти рақибклик қилдилар.

58 дақиқа давом этган беллашувда тажриба ўз сўзини айтди ва бразилиялик ҳамда италиялик теннисчилардан таркиб топган дуэт 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Сергей ва унинг шериги Омар учун ушбу турнирнинг жуфтлик баҳслари ўз ниҳоясига етди.

16 ёшли теннисчимиз эртага яккалик баҳсларида илк даврада чехиялик Алессандро Риччига қарши кортга чиқади.