Ямайкалик спортчилар Жаҳон чемпионати ташкилотчиларини бемаъниликда айблашди

714

Ямайкалик спортчилар Жаҳон чемпионати ташкилотчиларини бемаъниликда айблашди

Енгил атлетика бўйича Ямайка терма жамоаси вакиллари мусобақа ташкилотчиларини чигалёзди машқларидан сўнг спортчиларни ҳаддан ташқари кўп вақт куттирганликда айблашмоқда.

– Биз югуришни 45 дақиқа кутдик. Менимча, биз чиққунимизга қадар деярли 3 та тақдирлаш маросими ўтказилди, – дейди Омар Маклауд.

Шунингдек, ямайкалик спортчилардан яна бири Йохан Блэйк ҳам старт олдидан жуда кўп кутишга тўғри келганлигини таъкидлади.

– Бизни кутиш хонасида узоқ ушлуб туришди. Шу пайтда Усейн менга бу беъмани эканлигини айтди. Биз қизишиб олдик ва кута бошладик бу бир неча бор такрорланди. Усейн шунчаки совиб қолди, – дейди Блэйк.