Яккакурашчимиз Суҳроб Раҳимбеков чемпионлик камарини қўлга киритди (фото)

9 август, 11:03 797

Яккакурашчимиз Суҳроб Раҳимбеков чемпионлик камарини қўлга киритди (фото)

Кеча, 8 август куни АҚШда JIU-JITSU бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз олти спорт тури Суҳроб Раҳимбеков НАГА камари учун гиламга чиқиб, америкалик кучли рақибидан устун келди.

Мазкур мусобақада жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлатидан 300 нафардан ортиқ спортчилар қатнашди.

Рақибим кучли спортчи. Унинг жангларини доимо кузатиб бораман. У билан бўлиб ўтган баҳс мен учун бироз оғир ўтди, бироқ мураббийимнинг маслаҳатлари ва халқимизнинг менга бўлган ишончи туфайли ғалаба қозондим. Келгуси жангларда ҳам фақат ғалаба учун курашаман, – дейди Суҳроб Раҳимбеков SPORTS.uz интернет порталига.

 

 

Маълумот учун: Жиу-житсу — жанг санъати ва асосан гилам устида беллашадиган халқаро спорт яккакураш тури. Шунингдек, рақиблар бир-бирини қийнаб, оғриқ берувчи усуллар қўлланилади. Бу спорт тури ХХ аср бошларида Кодокан дзюдодан ажралиб чиққан.