Хохфильценда бугун сўнгги пойга ўтказилади

273

Хохфильценда бугун сўнгги пойга ўтказилади

Австриянинг Хохфильцен шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бугун якунланади. Унда эркаклар ва аёллар эстафета пойгаси бўйича баҳслашади.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи босқичнинг спринт пойгасида беларуслик Даря Домрачева аёллар ўртасида олтин медални қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасида норвегиялик Ёханнес Тингнес Бё маррага биринчи бўлиб келган.

Шунингдек, таъқиб пойгасининг аёллар ўртасидаги баҳсда словакиялик Анастасия Кузмина биринчи ўриндан жой олди. Ушбу йўналишда норвегиялик Ёханнес Тингнес Бёга тенг келадигани топилмади.

Жаҳон кубогида финляндиялик Кайса Макаряйнен 196 очко билан франциялик Мартен Фуркад 264 очко билан умум ҳисобда биринчи поғонада бормоқда

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.