Халқаро спорт курашлари ассоциацияси Осиё кенгашига янги президент сайланди

11 август, 14:55 102

Халқаро спорт курашлари ассоциацияси Осиё кенгашига янги президент сайланди

Қозоғистон пойтахти Олма ота шаҳрида Халқаро спорт курашлари ассоциацияси Осиё кенгаши аъзолари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Кенгашнинг штаб квартираси Қозоғистонга кўчиб ўтгани маълум қилинди. Шунингдек, ушбу мажлисда Осиё спорт курашлари кенгашининг янги президенти ҳам сайланди ва ушбу лавозимни Даулет Турлиханов эгаллади.

Қайд этиш лозим, ушбу лавозим учун ўтказилган овоз бериш жараёнида 33 та мамлакат вакиллари иштирок этган ва уларнинг 24 нафари Турлиханов номзодини қўллаган.