Хабибулина Туркияда ғолиб бўлди

9 октябрь,2017, 00:30 281

Хабибулина Туркияда ғолиб бўлди

Туркиянинг Анталья шаҳрида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир якунига етди.

Ҳамюртимиз Альбина Хабибулина мазкур турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғалабага эришди. У шериги Ипек Оз билан финалда Лука-Река Яни(Польша)/София Ковалец(Украина)га қарши кортга чиқди.

1 соат 42 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Альбина/Ипек дуэти 7:5, 1:6, 11:9 ҳисобида ғалаба қозонди ва жуфтлик баҳсларида ғолибликка эришди.