WBC Головкин ва Альварес реванш жангига рухсат берди

3 октябрь,2017, 22:20 400

WBC Головкин ва Альварес реванш жангига рухсат берди

Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) бошлиғи Маурусио Сулейман сўзларига кўра, ташкилот Геннадий Головкин ва Саул Альварес ўртасидаги реванш жангга рухсат берди. Ҳозирда жанг 2018 йил 5 майга режалаштирилмоқда.

Бугун WBC Геннадий Головкин ва Сауль Альварес реванш жангига рухсат берди. Бу тўқнашувни бутун жаҳон кўришни истайди. Шунингдек, боксчилар буни матбуотда эълон қилишимизни ҳам истамоқда, – дея Сулейманнинг сўзларини келтиради sports.kz. – Геннадий икки катта саҳнага чиқишни кутди. Бу 16 сентябрь куни “Канело” билан жангда бўлди. У рингга яшил камар билан чиқди ва уни энг яхши жангларнинг бирида ҳимоя қилди. Биз бу жангни сўнгги йилларда кўришни жуда истаган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Альварес биринчи жангда 12 раунд кураш олиб борди. Ҳакамлар қарорига кўра, жанг дуранг билан якунланди ва қозоғистоник боксчи WBA, WBC ва IBF чемпионлик камарларини сақлаб қолди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.