Вашингтонда бугун ғолиб номи аниқланади

6 август,2017, 18:02 245

Вашингтонда бугун ғолиб номи аниқланади

31 июль – 6 август кунлари АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида WТА туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Бугун тонгда соврин жамғармаси 250 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг  ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Россиялик Екатерина Макарова ярим финалда Осеан Доденга қарши баҳс олиб борди. 2 соат давом этган баҳсда Макарова 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга чиқди.

Иккинчи ярим финалда эса германиялик Юлия Гергес 2 соат 32 дақиқада жаҳоннинг 102 ракеткаси Андреа Петковичдан 5:7, 6:4, 7:5 ҳисобида устун келди.

Бугун тунда эса Екатерина хамда Юлиялар бош соврин учун кортга чиқишади.