"Валенсия" Альбиолни Испанияга қайтармоқчи

12 октябрь,2017, 09:10 123

Испаниянинг “Валенсия” клуби “Наполи” ҳимоячиси Рауль Альбиолга қизиқиш билдира бошлади.

Calciomercato нашрининг ёзишича “кўршапалаклар” қишда 32 ёшли испаниялик футболчининг шартномасида белгиланган 8 миллион евро товон пулини тўлаб, уни сотиб олишга тайёр. Бироқ, “Наполи”да қолишни истаётган Альбиоль ушбу таклифга рад жавобини бериши мумкин.

Маълумот учун, Альбиоль жорий мавсум Италия А Сериясида жами 5та учрашувда майдонга тушган ва 1та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.