Узоқ кутилган ўйин! Энди Олий лига сизнинг компютерингизда!

3181

Узоқ кутилган ўйин! Энди Олий лига сизнинг компютерингизда!

Юртимизда PES яъни "PRO EVALUTION SOCCER" футбол симуляторини ўйнаб кўрмаган инсон орамизда кам бўлса керак. Унда Европа гранд жамоалари билан карьера қилиш ёки шунчаки ўртоқлик учрашувлари ўтказишингиз мумкин. 

Лекин, кўпчилик ўзбек футболи мухлислари ич-ичидан ушбу симуляторда Олий Лига жамоалари бўлишини орзу қилган бўлиши табиий... 

Орзулар ушалди азизлар! SPORTS.uz ҳамда ёш ва умидли дастурчи Хусан Сабитов ҳамкорликда PES-2013 ўйинининг ўзбекча "патч"и - PESGOAL-2017ни ишлаб чиқишди! 

Олий лига, 16 та жамоа, 20 нафар футболчи (Акмал Шораҳмедов, Виталий Денисов, Драган Черан ва бошқалар) нинг юз қиёфаси ва албатта ўзбек тилидаги шарҳ... Шарҳловчи эса ДАВРОН ФАЙЗИЕВ!

*Изоҳ: Биз ушбу ўйинни ишлаб чиқишга киришган вақтимизда хали Супер Лига ҳақидаги қарор эълон қилинмаган эди. 

Ўйинни қандай олиш мумкин?

 Бу саволга жавобни PESGOAL-2017 ўйинининг Telegram'даги расмий каналидан олишингиз мумкин

 >>>> БАТАФСИЛ <<<<

*Изоҳ: Ушбу "патч"нинг кейинги талқинида Қарши шаҳридаги "Марказий" ва Токентдаги муҳташам "Бунёдкор" стадионлари қўшилади*

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.