"Uzbek Tigers" аъзоси Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда фаолиятини давом эттиради

1358

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Муроджон Ахмадалиев ҳаваскорлар боксини тарк этиб, профессионал рингда фаолиятини бошлашга қарор қилди.

2016 йилги Олимпия ўйинлари совриндори бўлган боксчимиз шу мақсадда океанортига – Нью-Йоркка (АҚШ) йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Муроджон ҳаваскорлар боксида 2015 йил Дохада ўтган Осиё чемпионатида кумуш, 2017 йил Тошкентдаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У шунингдек, миллий ва халқаро турнирларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олиб келган.

Аввалроқ, яна бир истеъдодли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам профессионал фаолиятини бошлаш учун АҚШга йўл олганини маълум қилган эди.