Усэйн Болт “Манчестер Юнайтед” сафида майдонга тушиши мумкин

15 август, 20:14 818

Усэйн Болт “Манчестер Юнайтед” сафида майдонга тушиши мумкин

Ямайкалик енгил атлетикачи Усэйн Болт “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” клубларининг афсоналари иштирок этадиган учрашувда майдонга тушиши мумкин, дея хабар беради AS нашри.

Мазкур ўйин 2 сентябрь куни ташкил қилинади, аммо бунгача Болт жароҳатидан фориғ бўлиши керак. У енгил атлетика бўйича Лондонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида жароҳат олган эди. Шу сабаб Усэйн 4×100 метрга ўтказилган эстафетани якунлай олмаган эди.

Агар Усэйн Болт ўйингача соғайса, “Манчестер Юнайтед” футболкасида майдонга тушади. Манкунианликлар сафида шунингдек, Эдвин ван дер Сар, Пол Скоулз, Дуайт Йорк, Фил Невилл ва бошқа машҳур собиқ футболчилар иштирок этади.

“Барселона” афсоналари таркибида эса Гаиска Мендьета, Эрик Абидаль, Мигель Анхель Надаль, Георг Попеску ва Хулио Салинасни кўришимиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.