Умид Аҳмаджонов: ЯФА билан ҳамкорлик ўзбек футболи учун жуда катта фойдаси тегади

683

Умид Аҳмаджонов: ЯФА билан ҳамкорлик ўзбек футболи учун жуда катта фойдаси тегади

 

Аввал хабар берилганидек, бугун 17 ноябрь куни Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Япония футбол Ассоциацияси раҳбари Ташима Кодзо билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришди. ЎФФ Президенти бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Япония Футбол Ассоциация билан келишувга эришилгани ўзбек футболи учун жуда катта фойдаси тегади, деб ишонаман. Япония каби футболи ривожланган мамлакатлар билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимларининг тажрибасини ва малакасини ошириш мақсад қилинган”, – дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.