Умид Аҳмаджонов Наманганда янги мавсум очилишида иштирок этди

402

Умид Аҳмаджонов Наманганда янги мавсум очилишида иштирок этди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Наманган вилоятига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувидан олдин мавсумнинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар  бермоқда.

Очилиш маросимида Умид Аҳмаджонов билан бирга Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳри ҳокими, “Навбаҳор” клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этди.

Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб, стадионга йиғилган мухлисларни янги мавсум билан, “Навбаҳор” клубининг 40 йиллиги билан табриклади. Наманганлик мухлисларни футболни жуда ҳам севишларини алоҳида эътироф этиб, ишқибозлар мана шундай стадионларни тўлдириб, севимли жамоаларига мухлислик қилиб ўтиришлари бошқа мухлисларга ҳам ўрнак бўлиши кераклигини айтиб ўтди. Жамоага ушбу мавсумда омад ва муваффақият тилади.

Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва адолатли қарорлар учун наманганлик мухлислар номидан алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг, Умид Аҳмаджонов вилоят ҳокимига совға сифатида рамзий Кубокни топширди. Шунингдек, мухлислар билан ишлашдаги фаолллиги учун “Навбаҳор” футбол клуби мухлислар сардори Фарход Умаралиевга ҳам совғалар топширилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, учрашувга старт берилди.