Улуғбек Бақоев: Пенальти бўлган вазиятни кўриб чиқамиз

22 октябрь,2017, 14:33 530

Улуғбек Бақоев: Пенальти бўлган вазиятни кўриб чиқамиз

Хабарингиз бор, кеча олий лига 25-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз ўйин осон бўлмади. Футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Бунинг учун уларга алоҳида рахмат айтаман. Пенальти ҳакида тўхталсак, биз бу холатни қайта кўриб чиқамиз. Ракиб жамоа хам айнан шу пенальти оркали биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди. Хуллас, бугунги учрашув биз кутган натижани бермади. “Пахтакор”ни табриклайман. Биз эса кейинги баҳсларга тайёргарликни бошлаб, худо хоҳласа яна кайта юқори поғоналарга чикишга интиламиз, - дейди Бақоев.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.