Улуғбек Бақоев: 4 мавсумлик нохуш анъанага чек қўйдик

13 август, 12:07 266

Улуғбек Бақоев: 4 мавсумлик нохуш анъанага чек қўйдик

 

Кеча “Бухоро” - “Насаф” учрашуви бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ушбу беллашувдан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Бугунги ғалаба билан барча футболчиларни, мухлисларни табриклайман. Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун қизиқарли ва шиддатли баҳсга гувоҳ бўлдик. Статистикага кўра охирги тўрт мавсумда Бухорода “Насаф”га мағлуб бўлган эканмиз. Лекин бугун ғалаба биз томонда бўлди. Уч очкога  ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Бунга тинимсиз меҳнат ва руҳий тайёргарлигимиз маромида бўлганлиги сабабли эришдик, деб ўйлайман. Қолаверса, жамоамиз таркибига янгидан келиб қўшилган футболчилари ҳам бу баҳсда ишончимизни оқлашди. Рақибимизга эса кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан,- дейди “Бухоро” бош мураббийи.