US Open: Надаль қийналмади, Федерер эса турнирни тарк этди

7 сентябрь,2017, 09:46 401

US Open: Надаль қийналмади, Федерер эса турнирни тарк этди

Айни кунларда “Катта дубулға” туркумига кирувчи “US Open” турнирининг чорак финал босқич ўйинлари якунига етди.

Жаҳоннинг биринчи  ракеткаси Рафаэль Надаль ярим финал учун баҳсда россиялик Андрей Рублёвга қарши кортга чиқди.  1 соат 36 дақиқа давом этган баҳс 6:1, 6:2, 6:2 ҳисобида Надаль фойдасига хал бўлди.

Жаҳоннинг учинчи ракеткаси Роджер Федерер эса аргентиналик Хуан Марин дель Потрога 5:7, 6:3, 6:7 ва 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Энди мукофот жамғармаси 50 400 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир ярим финалида Надаль айнан дель Потрога қарши кортга чиқади.