US Open. Аёллар ўртсидаги баҳсларда финалчилар номи маълум бўлди

8 сентябрь,2017, 09:49 458

US Open. Аёллар ўртсидаги баҳсларда финалчилар номи маълум бўлди

Айни кунларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "US Open" турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 400 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида кеча оқшом(бизнинг вақт билан бугун эрта тонгда) ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Илгаририқ ярим финалда  фақат ақшлик теннисчилар қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Слоан Стивенс Винус Уильямсдан 6:1, 0:6, 7:5 ҳисобида устун келди ва илк финалчига айланди.

Мэдисон Кис эса 1 соат 6 дақиқа ичида Коко Вандевегени 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди ва у ҳам финалга йўл олди.