Тошкентлик гўзаллар ўзаро баҳслашди

13 март,2017, 14:53 1031

Тошкентлик гўзаллар ўзаро баҳслашди

 

Пойтахтимиздаги «Камолот» спорт-саломатлик мажмуасида бадиий гимнастика бўйича «Камолот» кубоги мусобақаси ўтказилди.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада элликдан зиёд гимнастикачи ўзаро куч синашди.

Икки кун давом этган мусобақада Эъзоза Нурмуҳаммедова, Шаҳзода Ҳикматова, Висола Мираҳмедова, Лазиза Мирзааҳмедова, Хонзода Ўрозбоева, Мадина Абдулҳамидова, Малика Эргашева, Вероника Цой, Дилнура Анварова, Гўзал Абдураззоқова, Нафосат Маннонова, Мўътабар Бобохўжаева ўз ёш тоифаларида шоҳсупага кўтарилди.

SPORTS.uz