1395

Эртага, 5 май куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси бокс бўйича профессионал жангларга мезбонлик қилади.

Бугун мазкур жанглар олдидан ташкилотчилар, мураббийлар, боксчилар ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Хайрли кун барчага. Бундай йирик турнирни ташкиллаштиришда бизга яқиндан ёрдам берган ҳаммага миннатдорлик билдираман. Бу биз учун катта шараф. Бўлажак жангларда кучлилар ғалаба қозонишини тилаб қоламан, - дейди Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице-президенти Владимир Шин. - Бундан буён доимий равишда ўтказиб боришни режалаштирмоқдамиз. Бу келажакда ўз натижаси беради. Шу орқали ёш иқтидорли боксчилар учун ўзларини кўрсатишга имконият бўлади.

> Бўлажак жанг жуфтликлари билан танишинг

- Бўлажак жанг олдидан махсус камар - икки боксчининг расмлари туширилган - ишлаб чиқилди. Ташкилотчиларга, расмийларга раҳмат. Эртага бизни ёрқин жанглар кутиб турибди. WBC Silver камари муҳим камарлардан ҳисобланади, - дейди мусобақа супервайзери Оксана Семенишина. - Бу турнир Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилмоқда, бироқ бу дунё бўйлаб ўтказилади. WBCда 17 та вазн тоифаси бор. Бу турнир баъзан йилда бир марта, баъзан икки марта ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, кечанинг асосий жангида профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров россиялик Владимир Чудиновга қарши WBC Silver камари учун баҳс олиб боради.

Sports.uz 2018