"Тошкент ёзи" рейтинг турнирининг 4 тури ортда қолди (фото)

4 июль,2017, 07:55 367

Пойтахтимиздаги шахмат федерацияси биносида анъанавий "Тошкент ёзи" турнири давом этмоқда. Беллашувларнинг 4 тури ортда қолди. Унга кўра, "А" гуруҳида 5 нафар шахматчи 3,5 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда: Иномжон Шоймуратов, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Александр Агишев, Сарварбек Олимжонов, Жасурбек Зиёдуллаев.

Қизлар ўртасида эса Асал Салимова ва Умида Омоновалар (2,5 очко) олдинда боришмоқда.

"Б" гуруҳида 13 ёшгача бўлган ёш шахмат ислосмандлари беллашмоқда. Гуруҳда 4 ўйиндан 4 очко жамғара олган Самира Олимжонова, Шодиёр Шукуралиев, Бобур Юлдошевлар карвонбошилик қилмоқда.

Турнирдан олинган фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этишдан мамнунмиз: