Тошкент Гран-приси: Гулноза Матниёзова ва Ғиёсиддин Бобоев олтин медал учун курашади ва куннинг бошқа натижалари

7 октябрь,2017, 15:26 442

Тошкент Гран-приси: Гулноза Матниёзова ва Ғиёсиддин Бобоев олтин медал учун курашади ва куннинг бошқа натижалари

Пойтахтимизда дзюдо бўйича Тошкент гран-присининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувларда ҳамюртларимиз 4 вазн тоифасида баҳс олиб боришмоқда. Эркаклар ўртасида -73 ва -81 кг вазн тоифаларида баҳслар давом этётган бўлса, аёллар ўртасида -63 ва- 70 кг вазн тоифасида беллашувлар ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб келмоқда.

Хусусан, - 73 кг вазн тоифасида Ҳикматуллоҳ Тўраев словакиялик Мартин Хожак билан бронза медали учун татамига кўтарилса, Ғиёсжон Бобоев олтин медаль учун қозоғистонлик Жансай Смагулов билан баҳслашади.

Шунингдек -81 кг вазн тоифасида икки нафар вақилимиз, Шарофиддин Болтабоев ва Камолиддин Расуловлар бронза медали учун курашади.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса – 70 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Гулноза Матниёзова олтин медаль учун даниялик Эмилия Сукка қарши татамига кўтарилади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.